ИЛМ-МАЪРИФАТ ПЕШВОСИ
Ҳазорасп туманидаги 23-сонли умумий ўрта таълим мактабида ,,Огаҳий - серқирра истеъдод соҳиби" мавзусида адабий-бадиий тадбир ўтказилди.
Тадбирда қатнашган халқ таълими бўлими мудири Шерзод Aҳмедов Огаҳий буюк истеъдод соҳиби бўлиб, шоирлик иқтидори, тарихнавислик салоҳияти, таржимонлик маҳорати билан ўзбек маданияти равнақига катта улуш қўшганини ва ўзбек мумтоз адабиётининг йирик сиймоси сифатида ҳақли равишда Алишер Навоийга қиёсланишини айтиб ўтди.
Шундан сўнг тадбир иштирокчилари томонидан тайёрланган дастурлар намойиш этилди. Айниқса, Огаҳийнинг ҳаёт йўли, ёзган ғазаллари, асарлари, ижодкор устозлар томонидан Огаҳий ғазалларига битилган мухаммаслар барчада катта таассурот қолдирди.
Тадбирда тумандаги барча она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари иштирок қилдилар.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.