Ҳоким қабули: ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ
Бугун туман ҳокимлиги биносида Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машариповнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратов ва идора ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Қабулда жами 42 нафар фуқаролар ўз муаммолари билан мурожаат қилдилар.
ҚАБУЛДА:
Моддий ёрдам ва бола пули бўйича - 8 та
Уй-жой масаласида – 5 та
Даволаниш масаласида – 3 та
Газ масаласида – 7 та
Иш масаласида – 2 та
Йўл масаласида – 2 та
ва бошқа масалалар бўйича 15 та мурожаатлар келиб тушди.
Мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳазорасп туман ҳокими Ў.Машариповнинг фуқаролар қабули ҳар ҳафтанинг чоршанба куни соат 9:30 да бўлиб ўтади.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.