#МЕДИЯ_ТУР
Автор:
Сабрижамил
Ҳазорасп туманидаги “Madina Аzizjon Mashali” оилавий корхонасига вилоят ва туман оммавий ахборот воситалари иштирокида медия тур ташкил этилди.
Медия тур давомида оилавий корхона фаолияти ва ишлаб чиқараётган маҳсулотлар жараёнлари билан танишдилар. Корхонада бугунги кунда 50 нафар хотин-қизлар фаолият юритиб, мавсумий болалар кийими ишлаб чиқарилади.
Келгусидаги мақсадимиз чақалоқлар кийимларини тикишни ҳам йўлга қўйиш ва маҳсулотларни ички ва ташқи бозорга чиқаришдир,-дейди суҳбат давомида Дилноза Каримова.
Медия тур иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга тадбиркорлар томонидан тўлақонли жавоблар олдилар ва керакли маълумотларга эга бўлдилар.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.