ТУМАН ҲОКИМИ ТОМОНИДАН ХАЙРИЯ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ҳазорасп тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари томонидан маҳаллалар кесимида эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган, якка ёлғиз ва боқувчисини йўқотган оилаларга ҳайрия ёрдамлари кўрсатиш каби эзгулик ишлари бугун ҳам амалга оширилди. Хусусан, туман ҳокими Ўктам Машарипов “Карвак” маҳалласида яшовчи боқувчисини йўқотган, "Аёллар дафтари"да турувчи фуқаро София Авезова хонадонида бўлди.

ИНСОН УЛУҒ— ХОТИРА МУҚАДДАС

9 май — Хотира ва Қадрлаш куни юртимизнинг барча гўшаларида бўлгани каби Ҳазорасп туманида ҳам ўзгача кайфият ва кўтаринки руҳда нишонланмоқда.

ТАДБИРКОРЛАРНИНГ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНИШИ уларнинг эртанги кунга умид ва ишончини янада мустаҳкамламоқда

Кейинги йиллара юртимизда барча соҳалар сингари тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш масаласи ҳам устувор вазифа сифатида белгиланди.

ИНСОН­­ЛАРНИНГ ДАРДУ ТАШВИШЛАРИНИ ЎЙЛАБ ЯШАШ

Ҳазорасп туманида туман ҳокимининг маҳаллалар кесимида хонадонма-хонадон юриб, фуқаролар мурожаатини тинглаб, ижобий ҳал қилиш билан бирга эҳтиёжманд оилаларга ҳайрия ёрдамларини кўрсатиб, моддий қўллаб-қуватлатлаётганидан аҳоли миннатдор бўлмоқда.

ЮРТИНИ, ОДАМЛАРИНИ ЯХШИ АМАЛЛАРИ БИЛАН СЕВГАН ИНСОН қанчалар кўпайса юртимиз янада гуллаб-яшнайверади

Халқимизга хос миллий қадриятларимиздан бири бўлган меҳр-мурувват ва саховатпешалик фазилатлари нафақат рўза рамазон ойларида, балки доимий тарзда Ҳазорасп тумани ҳокими ташаббускорлигида ва мурувватли инсонлар ҳамкорлигида  ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган, якка ёлғизлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, моддий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.

АТРОФИДАГИЛАРГА МЕҲР КЎРСАТГАН ОДАМҳам Раббисидан савоб олади, ҳам бошқалар муҳаббатини қозонади

Хайр-саховат ва меҳр-мурувват кўрсатиш , беморлар ҳолидан хабар олиш ўзбек халқининг азалий қадриятларидан биридир.  Ушбу анъанага мувофиқ, Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов доимий тарзда маҳаллалар кесимида хонадонма-хонадон юриб, фуқаролар мурожаатини тингла, муаммоларини  ўрганиб, ижобий ҳал қилиш билан бирга  ҳайрия ёрдамларини кўрсатиб келмоқда.

ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ СОҒЛОМ ВА БАРКАМОЛ АВЛОД ҚЎЛИДАДИР

12 февраль куни Ҳазорасп туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида ўтказилган сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашувида Хусинбой Султонов 1-сектор раҳбари, туман ҳокимига тадбиркорлар фаолияти билан тадбиркорликка қизиқувчи ёшларни ҳам олиб бориш таклифини берган эди. Бугун Х.Султоновнинг таклифи ижроси юзасидан Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов ёшлар билан учрашди ва ёш тадбиркор Мадёрбек Қўзиев фаолият юритаётган "Шерзодбек Маликабону" МЧЖ корхонасига бориб, ёшларни тадбиркор фаолияти билан таништириб, ўз таклиф, тавсияларини ва ёшларни қизиқтирган саволларга жавоблар бердилар.

СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Ў.Машарипов, туман прокурори Р.Жуманиязов, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ж.Рўзимов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Х.Машарипов ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари, “Ёшлар дафтари”га киритилган ва тумандаги бир гуруҳ фаол ёшлар иштирок қилдилар.