ТАДБИРКОРЛАРНИНГ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНИШИ уларнинг эртанги кунга умид ва ишончини янада мустаҳкамламоқда


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

уларнинг эртанги кунга умид ва ишончини янада мустаҳкамламоқда

  

Кейинги йиллара юртимизда барча соҳалар сингари тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш масаласи ҳам устувор вазифа сифатида белгиланди.

Белгиланган имкониятлардан фойдаланган ҳолда Ҳазорасп туманида “Ҳар бир оила тадбиркор” шунингдек, “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастурлари ва ўз ҳисобидан тадбиркорликни йўлга қўйиб, нафақат оиласи, балки ишсиз аёллар бандлигини таъминлаётган тадбиркорлар кўпчиликни ташкил этади.  

 Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов суҳбатлашган Одилбек Ваисов ҳам шулар жумласидандир. 

Одилбек Ваисов ўз хонадонида эркаклар куйлагини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Ҳозирда тикувчилик цехида 10 нафар ишсиз ва аёллар дафтарида руйхатда турувчи хотин-қизларнинг иш билан бандлигини таъминланган.

Бундан ташқари тадбиркор 20 нафар аёлларнинг ўз уйида ишлаши учун  шароит яратиб берган. Яъни тикув машинаси керак бўлган аёлларнинг уйига ўзининг тикув машиналарини ва тикишга маҳсулотларини бериш билан бирга ойлик маоши ҳам тўлаб, 20 нафар аёллар бандлигини тъминлаган.

Туман ҳокими тадбиркор фаолияти билан танишар экан, кўплаб оилалардаги  ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаётгани учун тадбиркорга раҳмат айтди.  

-Мен келгусида тадбиркорлигимни янада кенгайтириб, аёллар ҳамда ёшлар дафтарида руйхатда турган аҳолининг эҳтиёжманд қатламининг бандлигини таъминлаш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни нафақат ички бозорга балки мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларига ҳам етказиб беришни ният қилганман. Бунинг учун ҳамма шароитлар бор,-дейди Одилбек Ваисов.

Дарҳақиқат, туманимизда тадбиркорларнинг қўллаб-қувватланиш ва яратилаётган имкониятлар тадбиркорларнинг эртанги кунга умид ва ишончини янада мустаҳкамламоқда.  

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.