СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Ў.Машарипов, туман прокурори Р.Жуманиязов, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ж.Рўзимов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Х.Машарипов ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари, “Ёшлар дафтари”га киритилган ва тумандаги бир гуруҳ фаол ёшлар иштирок қилдилар.

Самимий ва очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашувда ёшларимиз ўзларини қийнаётган муаммо ва таклифлари юзасидан сектор раҳбарларига тўғридан-тўғри мурожаат қилдилар.
Барча мурожаатлар белгиланган тартибда рўйхатга олиниб, ҳал қилиш бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси сектор раҳбарлари томонидан қатъий назоратга олинди.

Ўтказилган учрашувда Дзюдо бўйича Осиё ўйинлари чемпиони, Гулноза Матниёзованинг Венгерядан туриб сектор раҳбарларига онлайин миннатдорчилик билдиргани барча қатнашчиларда ўзгача кўтаринкилик ва фахр туйғусини уйғотди. Сўнгра Гулноза Матниёзованинг онасига туман ҳокими миннатдорчилик тариқасида ноутбукни топширди.

Шунингдек, сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви давомида 11 нафар спортчиларимизга ва 9 нафар фан олимпиадаси ғолибларига телевизор ҳамда китоблар эсдалик тариқасида туман ҳокими Ўктам Машарипов томонидан берилди.
Ўтказилган бундай учрашувлар ёшларнинг келгусида ўз ўрнинни топишида муҳим аҳамият касб этади.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.