ТУМАН ҲОКИМИ ТОМОНИДАН ХАЙРИЯ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари томонидан маҳаллалар кесимида эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган, якка ёлғиз ва боқувчисини йўқотган оилаларга ҳайрия ёрдамлари кўрсатиш каби эзгулик ишлари бугун ҳам амалга оширилди.
Хусусан, туман ҳокими Ўктам Машарипов “Карвак” маҳалласида яшовчи боқувчисини йўқотган, "Аёллар дафтари"да турувчи фуқаро София Авезова хонадонида бўлди.

Туман ҳокими София Авезова билан суҳбатлашар экан қизи 2-гуруҳ ногирони Нозиманинг соғлиги ва унга қандай ёрдам зарурлиги борасида сўради. Фуқаро моддий ёрдам зарурлигини ва қизи учун алемент пули ололмаётгани ҳақида мурожаат қилди.
Фуқаронинг муаммолари шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинди.
Дарҳақиқат, бугун ҳеч бир фуқаро туман ҳокимининг назаридан четда қолаётгани йўқ. Маҳаллалар кесимида аҳоли муаммолари ўрганилмоқда. Шунингдек, оилаларга ҳайрия ёрдамлари яъни озиқ-овқат ва ширинлик маҳсулотлари етказилмоқда.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.