ИНСОН­­ЛАРНИНГ ДАРДУ ТАШВИШЛАРИНИ ЎЙЛАБ ЯШАШ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

одамийликнинг энг олий мезонидир

 

Ҳазорасп туманида туман ҳокимининг маҳаллалар кесимида хонадонма-хонадон юриб, фуқаролар мурожаатини тинглаб, ижобий ҳал қилиш билан бирга эҳтиёжманд оилаларга ҳайрия ёрдамларини кўрсатиб, моддий қўллаб-қуватлатлаётганидан аҳоли миннатдор бўлмоқда.

Бугун ҳам туман ҳокими “Наврўз” маҳалласида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари ва тадбиркорлар фаолияти билан танишиб, қайтаётган пайтда туман ҳокими кўчада ногиронлик аравачасида ўтирган жажжи болажон ва онахонни кўриб, машинадан тушди ва улар олдига борди.

-Исмингиз ким, сўради ҳоким.

-Мен Шехназарман, дея зўрға гапирди ногиронлик аравачасида ўтирган 1-гуруҳ ногирони Шехназар Жумабоев.

Шехназар билан бироз гаплашган туман ҳокими унга ўз совғаларини берди.

Раҳмат, дея юзларида табассум уфурган Шехназар ўзини жуда бихтли ҳис қиларди. Жажжигина қалби тоғдек кўтарилганди.

 -Манинг исимим Анажон. Бу ахтиқим. Туғма ногирон. Раҳмат сизга ҳоким бува. Машинада ўтаётиб тўхтаб ҳол-аҳволимизни сўраяпсиз. Шу кунгача бирорта ҳоким сиздек, хабаримизни олмаган. Ширинлик ва бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам бердингиз, илоҳим соғ бўлинг, дея кўзларига ёш олди “Наврўз” маҳалласининг “Маданият” кўчаси 78-уйда яшовчи Анажон момо.

Дарҳақиқат, бугун ҳеч бир фуқаро туман ҳокимининг назаридан четда қолмаган. Доимо аҳоли билан бирга. Ҳамфикр, ҳамсуҳбат бўлиб, уларнинг дарду ташвиши билан яшамоқда.

Президентимиз айтиб ўтганларидек,  инсон­­ларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш  одамийликнинг энг олий мезонидир.

 

 Жамила УСМАНОВА,

Ҳазорасп тумани ҳокими Матбуот котиби.