АТРОФИДАГИЛАРГА МЕҲР КЎРСАТГАН ОДАМҳам Раббисидан савоб олади, ҳам бошқалар муҳаббатини қозонади


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

 

Хайр-саховат ва меҳр-мурувват кўрсатиш , беморлар ҳолидан хабар олиш ўзбек халқининг азалий қадриятларидан биридир.  

Ушбу анъанага мувофиқ, Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов доимий тарзда маҳаллалар кесимида хонадонма-хонадон юриб, фуқаролар мурожаатини тингла, муаммоларини  ўрганиб, ижобий ҳал қилиш билан бирга  ҳайрия ёрдамларини кўрсатиб келмоқда.

Жумладан, бугунги  туман ҳокимининг ҳайрия тадбири тумандаги “Боғдор” маҳалласида бўлди.  Маҳаллада истиқомат қилувчи  68 ёшни қаршилаган Қадам ака Озодов ҳолидан хабар олинди ва бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.

Туман ҳокими Қадам Озодовнинг турмуш ўртоғи Хайитжон Полёзова билан суҳбатлашар экан Хайитжон опа уйида фарзанди ва келини ишсизлигини айтди. Фуқаро мурожаати юзасидан келинини тикувчиликка, ўғлини қурилиш-таъмирлаш ишларига жойлаштириш бўйича  туман ҳокими томонидан тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.

- Бугун туман ҳокимининг уйимизга келиб, ҳолимиздан хабар олиб, самимий суҳбатлашиб, муаммолар борасида сўраганликлари  кўнглимизни тоғдек кўтарди. Шунингдек, ўғлим ва келинимни иш билан таъминлаш, ёрдам кўрсатиш муҳимлиги бўйича маҳалла фуқаролар йиғини ходимларига алоҳида топшириқ бердилар.  Бунинг учун   ҳокимимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман, -дейди Хайитжон Полёзова.

Хулоса ўрнида айтмоқчимизки, "Меҳр берсанг-меҳр оласан", дейди доноларимиз. Бу оддий қоидага кўра одам бошқаларга меҳр берса, ўзига шундай жавоб қайтади.  Яъни атрофидагиларга меҳр кўрсатган одам ҳам Раббисидан савоб олади, ҳам бошқалар муҳаббатини қозонади.

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.