ЮРТИНИ, ОДАМЛАРИНИ ЯХШИ АМАЛЛАРИ БИЛАН СЕВГАН ИНСОН қанчалар кўпайса юртимиз янада гуллаб-яшнайверади


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Халқимизга хос миллий қадриятларимиздан бири бўлган меҳр-мурувват ва саховатпешалик фазилатлари нафақат рўза рамазон ойларида, балки доимий тарзда Ҳазорасп тумани ҳокими ташаббускорлигида ва мурувватли инсонлар ҳамкорлигида  ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган, якка ёлғизлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, моддий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.

Бугун ҳам туман ҳокими Ўктам Машарипов туман прокурори Руслан Жуманиязов ҳамроҳлигида “Боғдор” маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Бунёдбек Рустамов ҳолидан хабар олди.

Туман ҳокими ва прокурор Бунёдбек билан суҳбатлашар экан унинг фикрлари теранлиги ва Ватан ҳақидаги шеърларни қалбидан жўшиб айтиши барчада катта таассурот қолдирди.

-Китоб ўқишни хоҳлайман, аммо ўқий олмайман, онам ўқиб берадилар, эшитиб жуда завқланаман. Менга китоб олиб келибсиз, турли маҳсулотлар ҳам келтирибсиз,  раҳмат ҳоким ота. Келиб туринг,-дейди хурсанд бўлиб Бунёдбек.

Дарҳақиқат, бундай инсонлар ҳолидан хабар олиб, самимий суҳбат қуриб,  улар учун қилинган яхшилик, озгина эътибор Бунёдбек каби инсонлар қалбига нур ва чексиз қувонч олиб киради.  Чунки, инсон ер юзидаги энг олий мавжудот ҳисобланади, қомусимизнинг марказида ҳам инсон туради. Инсон умри яхшилик ва ёмон амаллар орқали ўлчанади. Ундан қоладиган ягона нарса ҳам яхшиликдир.

Демакки, ўз юртини, ундаги одамларни яхши амаллари билан севадиган инсонлар қанчалар кўпайса нафақат туманимиз, вилоятимиз, республикамиз янада гуллаб-яшнайверади. Шундай экан, эзгулик амалларини қилишдан чарчамайлик!

 

Жамила УСМАНОВА,

Ҳазорасп тумани ҳокими матбуот котиби.