БЕШТА МУҲИМ ТАШАББУС АМАЛДА
Маълумки мамлакатимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти тамонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида хайрли тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, тумандаги 35-сонли умумтаълим мактабида тизимда амалга оширилаётган ишлар кўламини кенгайтириш, ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда спортни оммалаштириш мақсадида “Бешта муҳим ташаббус амалда” тадбири ўтказилди.
САЙЁР ТИББИЙ КЎРИК
Инсонлар саломатлигини сақлашда, касалликларнинг келиб чиқиши ва олдини олишда Сайёр тиббий кўрикларнинг ташкил этилиши муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов ташаббускорлигида 1-сектор ҳудудидаги “Карвак” ва “Янгиобод” маҳаллалари аҳолиси учун сайёр тиббий кўрик ташкил этилди.
ТУМАН ҲОКИМИ “ҚИРТЕПА “ МАҲАЛЛАСИДАолиб борилаётган ишлар билан танишди
Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов тумандаги “Обод маҳалла” дастурига тушган “Қиртепа” маҳалласида бўлиб, маҳаллада олиб борилаётган ишлар билан танишди.
93 ёшни қаршилаган Бобохон Қиличев
Халқимизда кексаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиши каби ажойиб анъаналар мавжуд. Ушбу анаънага амал қилиб, туманимизда кекса нуроний отахон ва онахонлар ҳолидан мунтазам хабар олиниб келинмоқда. Хусусан, бугун “Камолот” маҳалласида истиқомат қилувчи 93 ёшни қаршилаган Бобохон Қиличев ҳолидан хабар олинди. Бобохон Қиличев қўлини дуога очиб, кексаларни ардоқлаётган Президентимизнинг умрларининг узун бўлишини, юртимизнинг тинчлигини ҳамда кексалар, беморлар, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олишни канда қилмаётган туман ҳокимига соғлик-омонлик тилади.
Ҳоким ўқувчиларга дарс ўтди
Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов “Камолот” маҳалласидаги 10-сонли умумтаълим мактабида 1- ва 11-синф ўқувчиларига дарс ўтди. Туман ҳокими ўз билимларини ўртоқлашиш баробарида ўқувчиларнинг фанларга ва хорижий тиллар бўйича билимларини ҳам синовдан ўтказди. Шунингдек, ҳоким мактабда ўқитувчи ва ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан ҳам танишди.
Очиқ мулоқот
Ёшлар бизнинг келажагимиздир. Уларни билимли, баркамол ва ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш бурчимиздир.
Туман ҳокими ўқувчиларга дарс ўтди
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Хоразмдаги умумтаълим мактабларида бошланғич синф ўқувчиларига бепул тушлик берилиши борасида вазифалар белгилаб берилган эди.
Тадбиркорлик
Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов “Янгибозор” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Маъмурбек Жумабаев билан маҳалла ҳудудида тикувчилик фаолияти билан шуғулланаётган Хамида Мўминова хонадонида бўлди.