ТУМАН ҲОКИМИ “ҚИРТЕПА “ МАҲАЛЛАСИДАолиб борилаётган ишлар билан танишди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов тумандаги “Обод маҳалла” дастурига тушган “Қиртепа” маҳалласида бўлиб, маҳаллада олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Шунингдек “Қиртепа” маҳалласидаги ободонлаштириш ишларига масъул бўлган тегишли мутасадди идора-ташкилот раҳбарлари билан учрашиб, маҳаллада ободонлаштириш, таъмирлаш, кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллик билан олиб бориш, маҳаллани янада чиройли кўринишга келтириш учун асосий эътиборни нималарга қаратиш зарурлиги борасида ўз таклиф ва тавсияларини берди.

Шундан сўнг, туман ҳокими сектор раҳбарлари ҳамрохлигида маҳаллада хонадонма-хонадон юриб, фуқаролар билан суҳбатлашиб, уларнинг фикрини тинглади ва кўча-ариқларни тартибга келтириш, уй деворларини оқлаш, манзарали дарахт ва гул кўчатларини экиш каби юмушларни бажаришда ҳамжиҳатликда иш олиб бориш лозимлигини ҳам айтиб ўтди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.