Очиқ мулоқот


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ёшлар бизнинг келажагимиздир. Уларни   билимли, баркамол ва ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш бурчимиздир.

Тумандаги 10-сонли умумтаълим мактабида Турон Қоплони Жалолиддин Мангуберди ва Буюк Соҳибқирон Амир Темур каби буюк бобокалонларимизнинг қаҳрамонликлари, жанг санъати, жасорати ва Ватанпарварлиги акс эттирилган тематик синфлари ташкил этилиб, замонавий тарғибот воситалари ва ўша даврга хос анжом аслаҳалар билан  жиҳозланганлиги ёшларнинг она юртига, қаҳрамонларга бўлган муҳаббатини оширади.

Ҳазорасп тумани ҳокими Ў.Машарипов бугун ушбу мактабда бўлиб, тематик синфдаги шароитлар ва ўқувчилар билимлари билан танишди.

11-синф ўқувчилари билан очиқ мулоқот олиб борган туман ҳокими ўқувчиларнинг қизиқишлари борасида суҳбатлашди ва келгусида ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етиш учун илм олишдан, ўрганишдан ҳеч қачон тўхтамаслик лозимлигини таъкидлаб ўтди. 

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.