Бугун чекка ҳудуд ҳисобланган 1-сектор ҳудудидаги “Алоқали кўл” маҳалласида туман ҳокими ташаббуси билан аҳоли учун сайёр тиббий кўрик ташкил этилди.
Тиббий кўрик давомида Патронаж ҳамширалар аҳоли хонадонларда бўлиб, фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказдилар.
Шунингдек, маҳалла аҳолиси учун 35-сонли умумтаълим мактабида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ҳам ташкил этилди. Бунда маҳалла аҳолиси хирург, онколог, инфекционист, уролог, УЗИ, ЭКГ, акушер-гинеколог, ЛОР, терапевт, невролог, травматолог каби тор мутахассисликлар вакилларидан маслаҳатлар олдилар.
Албатта, инсонлар саломатлигини сақлашда, касалликларнинг келиб чиқиши ва олдини олишда ўтказилаётган бундай тиббий кўриклар муҳим аҳамият касб этади.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.