БЕШТА МУҲИМ ТАШАББУС АМАЛДА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Маълумки мамлакатимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти тамонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида хайрли тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Хусусан, тумандаги 35-сонли умумтаълим мактабида тизимда амалга оширилаётган ишлар кўламини кенгайтириш, ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда спортни оммалаштириш мақсадида “Бешта муҳим ташаббус амалда” тадбири ўтказилди.

Ўтказилган тадбирда нафақат ўқувчи-ёшлар, ота-оналар, маҳалланинг уюшмаган ёшлари ҳам фаол иштирок этишди.

Тадбирда Ҳазорасп тумани ҳокими Ў.Машарипов, Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратов, маҳалла нуронийлари иштирок этиб, ўтказилаётган бешта муҳим ташаббус асосида ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёш авлодда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсад қилинганлигини таъкидлаб ўтдилар.

Албатта, ёшлар ҳар бир давлатнинг келажагини, салоҳиятини белгиловчи муҳим ижтимоий қатлам бўлиб, ҳар бир жамиятнинг ҳолати, тақдири ва истиқболи унда яшаётган ёшларнинг салмоғи, маънавияти ва онглилиги даражаси билан белгиланади.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.