93 ёшни қаршилаган Бобохон Қиличев


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Халқимизда кексаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиши каби ажойиб анъаналар мавжуд. Ушбу анаънага амал қилиб, туманимизда кекса нуроний отахон ва онахонлар ҳолидан мунтазам хабар олиниб келинмоқда.

Хусусан, бугун “Камолот” маҳалласида истиқомат қилувчи 93 ёшни қаршилаган Бобохон Қиличев ҳолидан хабар олинди.

Бобохон Қиличев қўлини дуога очиб, кексаларни ардоқлаётган Президентимизнинг умрларининг узун бўлишини, юртимизнинг тинчлигини ҳамда кексалар, беморлар, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олишни канда қилмаётган туман ҳокимига соғлик-омонлик тилади.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.