Тадбиркорлик
Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов “Янгибозор” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Маъмурбек Жумабаев билан маҳалла ҳудудида тикувчилик фаолияти билан шуғулланаётган Хамида Мўминова хонадонида бўлди.
Хамида Мўминова ҳоким ёрдамчисининг ҳар бир хонадонни «хонадонбай» ўрганиши жараёнида кредит сўраб мурожаат қилиб, мурожаати ижобий ҳал бўлгач фуқаро 30 миллион сўм кредит олиб тикувчилик фаолиятини бошлади.
Ўзининг ва оиласининг бандлигини таъминлаган Хамида бугунги кунда аёллар кийимларини тикишни йўлга қўйган.
Хамиданинг онаси Сара момо Болтаева эса 65 ёшда. Бугунги кунда соғлиги ёмонлашгани боис фуқаро туман ҳокимидан ногиронлик аравачаси олишда ёрдам сўради. Фуқаро мурожаати ижобий ҳал қилиниши белгиланди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.