Туман ҳокими ўқувчиларга дарс ўтди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Хоразмдаги умумтаълим мактабларида бошланғич синф ўқувчиларига бепул тушлик берилиши борасида вазифалар белгилаб берилган эди.

Ушбунинг ижроси туман мактабларида қандай амалга оширилаётганлиги билан танишиш мақсадида бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов 1-сектор ҳудудидаги 47-сонли умумтаълим мактабида бўлди ва 1-4 синф ўқувчиларига берилаётган бепул тушлик билан танишди.

Шундан сўнг туман ҳокими 1-синф ўқувчиларига дарс машғулотини ўтди ҳамда ўқувчиларнинг қизиқишлари борасида суҳбатлашди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.