Ҳоким қабули ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ
Бугун 10.02.2021 куни Ҳазорасп туман ҳокимлиги биносида Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машариповнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратов ва идора ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар. Қабулда 69 нафар фуқаролар ўз муаммолари билан мурожаат қилдилар.
ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРГА ОЛИНДИ
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев “Халқ ичига кириб бориб, одамлар билан мулоқот қилиш инсон манфатларини таьминлашнинг муҳим омилидир”, деган эдилар. Шундай экан, ҳар бир раҳбар - фуқаролар мурожаатини тинглаб, унга ечим топиш борасида фаолият олиб бориши лозим.
ТОЖИБОЙ ОТАГА НОГИРОНЛИК АРАВАЧАСИ ЕТКАЗИЛДИ
72 ёшни қаршилаган Тожибой ота Хўжамуротов Ҳазорасп туманидаги “Жуворхос” маҳалласида яшайди. Отахон бугун нафақат оиласида, балки сектор раҳбари бошлиқ масъул ходимлар ардоғида. Чунки, отахонинг доимий тарзда хабари олинади.
АҲОЛИ МИННАТДОРЧИЛИГИНИ БИЛДИРДИ
“Паҳлавон Махмуд” маҳалласида яшовчи фуқаролар кўп йиллардан буён ичимлик суви, йўлларнинг таъмирталаблиги ва кўчалар ўртасидан кесишган катта ариқ (зейкаш) бўйидан ўтишда қийинчиликка учраётганди. Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов раҳбарлигида ушбу муаммолар бугунги кунда барҳам топди. Яъни ичимлик суви барча хонадонларга тортилиб, маҳалланинг ўтиш йўлига кўприк қурилди. Айни кунларда эса йўлларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бугун туман ҳокими маҳалла ички йўлларида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида маҳаллада бўлди ва бу муаммони ҳам тезкорликда ҳал этиш бўйича топширқлар берди. Аҳоли билан учрашув чоғида фуқаролар туман ҳокимига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
ФУҚАРО МУРОЖААТИ БЎЙИЧА
“HazoraspHokimligiMurojaatBot”ига 25 ноябрь куни Ҳазорасп тумани, “Ўзбекистон” маҳалласи, “Мевазор” кўчасида яшовчи фуқаро Азамат Матякубов томонидан мурожаат келиб тушади. Мурожаатда “Экин майдонларини суғориш учун сув йўли йўқлиги, уйдаги томорқасини босма крант билан суғориши, сув муаммосини ҳал қилиб бериш”да ёрдам сўрайди.
МУРОЖААТ ЎРГАНИЛДИ
“HazoraspHokimligiMurojaatBot”ига Ҳазорасп тумани, “Паҳлавон Махмуд” маҳалласида яшовчи фуқаро Барно Раҳмонова томонидан уй-жой масаласида мурожаат келиб тушади. Мурожаатда фуқаро “ҳозирги кунда ижарада ўтиргани, ҳозирча туғишдан олдинги ва кейинги таътилда ўтирганлигини, уй олишда” ёрдам сўраганлиги баён этилади.
ҲОМИЙЛИК ЁРДАМИ
Кунлар совиб, қиш фасли яқинлашган сари аҳолининг иссиқлик манбаларига бўлган этиёжи ошади. Шундай пайтларда муҳтож оилаларга ёрдам бериш эзгу амаллардан ҳисобланади.
ҲОКИМ ҚАБУЛИ
Бугун туман ҳокимлигида Ҳазорасп туман ҳокими Ў.Машариповнинг навбатдаги қабули ўтказилди. Қабул давомида фуқарлар ўзини қийнаётган муаммолар бўйисча мурожаат қилдилар.