ФУҚАРО МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ
Ҳазорасп тумани ҳокими томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш, меҳр-оқибат ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш, аҳоли билан мулоқотда бўлиш, кам таъминланган аҳоли қатламига моддий ёрдам кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишларидан аҳоли мамнун бўлмоқда.
Бугун Бикажон Рахимовага кўрсатилган ёрдамда ҳам бу яққол акс этди.
Унинг мурожаати ижобий ҳал қилиниб, хонадонига зарур қурилиш материаллари етказилди.
-Мен туман ҳокимига уй қурилиши учун зарур бўлган қурилиш материали ғишт зарурлиги борасида мурожаат қилган эдим. Мурожаатим тезкорликда ҳал бўлди. Бунинг учун туман ҳокимига ўз миннатдорчилигимни билдираман,-дейди "Ўзбекистон" маҳалласида яшовчи Бикажон Рахимова.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.