МУАММОЛАР ТИНГЛАНДИ ВА ИЖРОСИ НАЗОРАТГА ОЛИНДИ
Бугун 24 февраль куни Ҳазорасп туман ҳокимлиги биносида Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машариповнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратов ва идора ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Қабулда 57 нафар фуқаролар ўз муаммолари билан мурожаат қилдилар.
ҚАБУЛДА:
Ер масаласида – 7 та
Ишга жойлашиш масаласида - 6 та
Бола пули масаласида амалий ёрдам - 2 та
Моддий ёрдам бўйича - 12 та
Сув йўли масаласида – 4 та
Даволаниш масаласида амалий ёрдам – 3 та
Уй-жой масаласида – 3 та
Йўл масаласида – 2 та
Балиқчилик фермер хўжалиги ташкил этиш бўйича - 2 та
Паррандачилик ташкил қилиш масаласида – 2 та
ва бошқа масалалар юзасидан 14 та мурожаатлар тингланди.
Мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳазорасп туман ҳокими Ў.Машариповнинг фуқаролар қабули ҳар ҳафтанинг чоршанба куни соат 9:30 да бўлиб ўтади.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.