Туман ҳокими томонидан тадбиркорлар қўллаб-қувватланмоқда


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов 1-сектор ҳудудидаги “Алоқали кўл” маҳалласида бўлди ва кўчама-кўча юриб, маҳаллада олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Хусусан, ушбу маҳаллада қад ростлаётган “Янгибозорча Шоҳруҳ Суҳроб” МЧЖда олиб борилаётган ишларни кўздан кечириб, тадбиркор Руслан Содиқов билан суҳбатлашди ва мурожаатини тинглади.

-Ушбу бино тез кунларда ўз фаолиятини бошлайди. Аммо, бинонинг бир қисмида жойлашган тикувчилик цехида иш бошлаш учун  тикув машиналарини кредитга олишда муаммо юзага келаётганди. Туман ҳокими мурожаатимизни тинглагач, ижобий ҳал бўлди. Бунинг учун туман ҳокимига ўз миннатдорчилигимни билдираман,-дейди Руслан Содиқов.

Дарҳақиқат, бугун тадбиркорлар қўллаб-қувватланмоқда ва муаммолар ечим топмоқда. Бу эса келгусида тумандаги қанчадан-қанча ишсиз фуқароларнинг иш билан таъминланишида муҳим аҳамият касб этади.

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.