ОРЗИГУЛ МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ҲАЛ БЎЛДИ ва тикув машинаси етказилди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туманидаги “Шоду ҳуррам” маҳалласида яшовчи «темир дафтар»га киритилган Орзигул Эгамбердиева жорий йилнинг 10 февраль куни туман ҳокими қабулида бўлиб, тикув машинаси олишда амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилган эди.
Ушбу мурожаат ижроси юзасидан Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов Орзигул Эгамбердиеванинг хонадонида бўлиб, фуқарога тикув машинаси етказилди.

-Менинг мурожаатим ижобий ҳал қилинганидан хурсандман. Бунинг учун аввало Президентимизга қолаверса, туман ҳокимига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Келгусида ўз бандлигимни таъминлаб, оила даромадимга даромад қўшиб, албатта, “темир дафтар”дан чиқаман, - дейди Орзигул Эгамбердиева.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.