Ҳоким қабули ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бугун 10.02.2021 куни Ҳазорасп туман ҳокимлиги биносида Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машариповнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратов ва идора ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар. Қабулда 69 нафар фуқаролар ўз муаммолари билан мурожаат қилдилар.

ҚАБУЛДА:
Ишга жойлашиш масаласида - 12 та
Кредит масаласида – 3 та
Бола пули масаласида амалий ёрдам - 2 та
Моддий ёрдам бўйича - 6 та
Йўл масаласида – 3 та
Даволаниш масаласида амалий ёрдам – 3 та
Уй-жой масаласида – 10 та
Боғча ва Мактаб масаласида -2 та
Сув йўли масаласида – 2 та
Боғ фермер хўжалиги ташкил этиш бўйича - 4 та
ва бошқа масалалар юзасидан 6 та мурожаатлар тингланди.

Муддат талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳазорасп туман ҳокими Ў.Машариповнинг фуқаролар қабули ҳар ҳафтанинг чоршанба куни соат 10:00 да бўлиб ўтади.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.