БЕМОРЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИШ энг савоб амалларидан бири ҳисобланади


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

энг савоб амалларидан бири ҳисобланади

 

Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов томонидан маҳаллалар кесимида хонадонма-хонадон юриб, эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган, якка ёлғиз ва боқувчисини йўқотган оилаларга ҳайрия ёрдамлари кўрсатилиб, моддий қўллаб-қуватланиши давом этмоқда.

Хусусан, бугун туман ҳокими “Саноат” маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Олимбой Абдуллаев ҳолидан хабар олиб, саховат ойи бўлган Рамазон ойида бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларини етказдилар.

Туман ҳокими Олимбой ака билан анчагача дилдан суҳбатлашди. Муаммолари борасида сўраганда фарзандлари ишсиз эканлиги, моддий ёрдам масаласида мурожаат қилди. Мурожаати ижроси бўйича таклифлар берилди ва моддий ёрдам масаласи шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинди . Шунингдек, ушбу оиланинг ҳолидан доимий тарзда хабар олиб туриш маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шокир Бегиевга топширилди.

-Туман ҳокимининг уйимизга келиб, ҳолимдан хабар олиши ҳаёлимга ҳам келмаганди. Чунки 60 ёшга кирган бўлсам бирорта ҳоким билан учрашиб, суҳбатлашмагандим. Касал ётганимда ҳам ҳолимдан хабар олишмаганди. Бугун эса ярим соатгача туман ҳокими билан дилдан суҳбатлашдик. Касалим ҳам эсимдан чиқиб кетди. Жуда бахтли ҳис қилдим ўзимни. Илоҳим ҳокимимиз соғ бўлсинлар. Уларга ўз раҳматимни айтаман,-дейди қувонч кўз ёшларила Олимбой Абдуллаев.

Дарҳақиқат, беморлар ҳолидан хабар олиш энг савоб амалларидан бири ҳисобланади. 

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот котиби.