Ҳоким қабули: МУАММО ВА ЕЧИМ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Президентимиз  Ш.М.Мирзиёев “Халқ ичига кириб бориб, одамлар билан мулоқот қилиш инсон манфатларини таъминлашнинг муҳим омилидир”, деган эдилар.

Шу мақсадда туманда туман ҳокими раҳбарлигида фаолият олиб бораётган ҳар бир соҳа раҳбарлари фуқаролар мурожаатини тинглаб, унга ечим топиш борасида фаолият олиб боришмоқда.

Хусусан, бугун туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида ўтказилган фуқаролар мурожаатлари туман ҳокими Ўктам Машарипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Султонмурат Ходжамуратовлар томонидан тингланди.

 

Фуқаролар томонидан асосан моддий ёрдам, ер масаласида, бандлик, даволаниш, уй-жой, кредит,  ичимлик суви,  электр энергияси, газ таъминоти ва бошқа масалалар бўйича бўлди.

Қабулда иштирок этаётган ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассалалар вакиллари билан биргаликда билдирилган мурожаатларни тегишли тартибда ҳал этиш юзасидан чоралар белгиланди.

 

Аксарият мурожаатлар шу жойнинг ўзида ижобий ечим топган бўлса, айрим мурожаатлар бўйича амалдаги қонунчиликка асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ечимини ўрганиш ва ҳал этиш учун вақт талаб қиладиган муаммолар юзасидан эса масъул шахсларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

 

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.