ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ҚИРҚИНЧИ СЕССИЯСИ
Бугун Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг қирқинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда сектор раҳбарлари, депутатлар, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар. Сессияга Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Ў.Машарипов раислик қилди.
УСТОЗ БОҒБЕК ҚОСИМОВНИ ХОТИРАЛАБ !!!
Ҳазрат Жалолиддин Румий лутф қиладилар: “Яхши инсон ўзидан бахт, ёмон инсон ўзидан тажриба, хатокор инсон ўзидан дарс, мукаммал инсон ўзидан яхши из қолдиради”. Боғбек ака Қосимов ўзидан яхши из қолдирган каторида... Устоз Боғбек ака Қосимов 1956 йил 4 декбрь куни таваллуд топган эдилар, бугун орамизда бўлганларида 64 ёшни қарши олган бўлар эдилар. Боғбек ака Қосимов туманимизнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий соҳаларида хизмат қилиб ўзидан яхши от, яхши из қолдирди.
КАРВОН ЙЎЛИ ЁРУҒ БЎЛДИ
Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши депутати Мардонбек Абдиримовга сайловчилар томонидан вилоятни бошқа ҳудудлар билан боғлаб турувчи давлат аҳамиятидаги катта Карвон йўлида тунги чироқлар йўқлиги сабабли кўпгина йўл транспот ҳодисалари учраётгани ва бунинг олдини олиш учун Карвон йўли кўчасидаги магистрал йўлда тунги чироқлар ўрнатиш зарурлиги борасида мурожаат келиб тушади.
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ЎТТИЗ БЕШИНЧИ СЕССИЯСИ
Бугун 26 октябрь куни Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг ўттиз бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман кенгаши депутатлари, тегишли ташкилот раҳбарлари, мактаб, МТТ директорлари ва ОАВ ходимлари иштирок этдилар.
Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг Қ А Р О Р И
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон лойиҳасини Халқ депутатлари туман Кенгашидаги муҳокамаси ҳақида
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ЎТТИЗ ТЎРТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
Бугун 24 сентябрь куни Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг ўттиз тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, туман кенгаши депутатлари ва ОАВ ходимлари иштирок этдилар. Сессия кун тартибида саккизта масала кўриб чиқилди.
ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ФАОЛИЯТИНИ ЁРИТИЛИШИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш юзасидан берган топшириқларини бажарилишининг боришини ёритиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. Жорий йилнинг 24 октябрида Ҳазорасп туман кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида туман ҳокимнинг биринчи ўринбосари нутқ сўзлади. Унда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, депутатлар, тегишли ташкилот раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Депутат фикри: БМТ: МАҚСАДЛАР МУШТАРАК
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқини барча ўзбек аёллари қатори мен ҳам катта ҳаяжон билан кутдим. Бу нутқда бутун дунёдаги ва минтақадаги муаммолар хусусида Ўзбекистоннинг сиёсий ёндашуви аниқ ва теран ёритиб берилди.