КАРВОН ЙЎЛИ ЁРУҒ БЎЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши депутати Мардонбек Абдиримовга  сайловчилар томонидан   вилоятни бошқа ҳудудлар билан боғлаб турувчи давлат аҳамиятидаги катта Карвон йўлида тунги чироқлар йўқлиги сабабли кўпгина йўл транспот ҳодисалари учраётгани ва бунинг олдини олиш учун  Карвон йўли кўчасидаги магистрал йўлда  тунги чироқлар ўрнатиш зарурлиги борасида мурожаат келиб тушади.

Мурожаат депутат томонидан Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машариповга етказилади.  Туман ҳокими ушбу мурожаатни кўриб чиқиб, ижобий ҳал этилиши юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқ беради. Топшириқ юзасидан бу масала тезкорликда ижобий ҳал қилинади ва магистрал йўлга  замонавий типдаги қуёш батареялари билан кучланадиган тунги чироқлар ўрнатилади.

Чунончи, депутат мунтазам равишда сайловчилар орасида бўлиб, улар томонидан тушаётган таклиф, муаммоларни имкон қадар ижобий ҳал қилинишига кўмакдош бўлса халқ ундан албатта рози бўлади.

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.