ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ЎТТИЗ ТЎРТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бугун 24 сентябрь куни Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг ўттиз тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда туман ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, туман кенгаши депутатлари ва ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибида саккизта масала кўриб чиқилди.

Жумладан, Ҳазорасп тумани ҳудудида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни белгилаш мақсадида амалга ошириладиган ишлар, Ҳазорасп туман маъмурий судининг 2020 йилнинг 9 ойидаги фаолияти юзасидан ахбороти, туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи, туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари подполковник А.О.Бобожановнинг 2020 йилнинг сентябрь ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишлари топшириқларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1025-сонли қарори ижросига нисбатан масъулиятсизлик билан ёндошган фермер хўжаликлари билан тузилган ер ижара шартномаларини бекор қилиш ва ер майдонларини давлат заҳирасига қайтариш тўғрисидаги, карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда 2020 йил 26 октябрдан Ҳазорасп туманидаги 3- ва 15-сонли ДМТТ ларга янги 2020/2021-ўқув ва тарбиявий йилини бошлашга рухсат бериш, Ҳазорасп туманидан “Фахрий мураббий” ордени билан мукофотлашга номзод тавсия қилиш ва туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 3-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан маърузалари тингланди.

Сессия кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.

Сессия ишида депутатлар фаол иштирок этдилар. Сессия карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ўтказилди.

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.