ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ФАОЛИЯТИНИ ЁРИТИЛИШИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш юзасидан берган топшириқларини бажарилишининг боришини ёритиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.
Жорий йилнинг 24 октябрида Ҳазорасп туман кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида туман ҳокимнинг биринчи ўринбосари нутқ сўзлади. Унда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, депутатлар, тегишли ташкилот раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Йиғилишда туман ҳокимнинг биринчи ўринбосари аҳолини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, уларнинг баҳосининг ошишига йўл қўймаслик, озиқ-овқат захираларини шакллантириш, шунингдек, аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб қувватлаш бўйича чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.
2021 йил май ойигача 194,3 минг нафар туман аҳолисининг 2021 йил май ойигача озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби истеъмол меъёрларидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинди.
Ҳисоб-китобларга кўра асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан:
Гўштга (мол, қўй ва парранда) бўлган эҳтиёж 4158 тоннани ташкил этиб, шундан 4158 тонна (100 фоиз) маҳаллий маҳсулот ҳисобидан қопланади.
Картошкага бўлган эҳтиёж 5100 тоннани ташкил этиб, шундан 4100 тонна (80 фоиз) маҳаллий ва 1000 тонна (20 фоиз) импорт маҳсулот ҳисобидан қопланади.
Ҳудуднинг қўшимча эҳтиёжи учун маҳаллий картошка Самарқанд ва Тошкент вилоятларидан ва Россия давлатидан келтирилади.
Гуручга бўлган эҳтиёж 952 тоннани ташкил этиб, шундан
952 тонна (100 фоиз) маҳаллий маҳсулот ҳисобидан қопланади.
Ун маҳсулотига бўлган эҳтиёж 7189 тоннани ташкил этиб, шундан 7189тонна (100 фоиз) маҳаллий маҳсулот ҳисобидан қопланади.
Шакарга бўлган эҳтиёж 1074 тоннани ташкил этиб, тўлиқ маҳаллий маҳсулот ҳисобидан қопланади.
21 млн. 93 минг дона Тухумга бўлган эҳтиёжни тўлалигича маҳаллий маҳсулот ҳисобидан қопланади.
Ўсимлик ёғига бўлган эҳтиёж 884 тоннани ташкил этиб, шундан 600 тонна (67 фоиз) маҳаллий ва 284 тонна (33 фоиз) импорт маҳсулот ҳисобидан қопланади.
Сектор раҳбарлари билан биргаликда ижтимоий муҳофазага муҳтож 1715 оилаларниқиш-баҳор мавсуми учун зарур озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабларини ҳам ҳисоб китоб қилиб олганмиз.
Жумладан, 1715 оиланинг 7 минг 088 нафар аъзоси учун 184 тн. картошка, 70 тн. пиёз, 92 тн. сабзи ҳамда 34 тн. гуруч маҳсулотлари талаб қилинади.
Бугунги кунга келиб, бу оилаларнинг қиш-баҳор мавсуми учун зарур озиқ-овқат маҳсулотларга бўлган талабларни қондириш мақсадида:
- 734 оила ўзларининг дала ҳамда қўшимча томорқаларида
картошка, пиёз, сабзи ҳамда гуруч маҳсулотлари етиштирилди;
- шунингдек, 205 та оилаларга ҳомий ташкилотлар ҳамда имтиёзли кредитлар ҳисобига ихчам иссиқхоналар қуриб берилди ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экилди;
- 916 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз оила аъзоларибандлиги таъминланди, ушбу фуқароларнинг ишга жойлаштирилгунига қадар уларга етишмайдиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳомийлик ва ихтиёрий равишда бириктирилган тадбиркорлик субъектлар раҳбарлари томонидан қўллаб қувватланиб борилади.
Туманда 2020-2021 йил қиш ва баҳор ойларида ички бозоримизда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларинии барқарор сақлаш ва тумандаги аҳолини кафолатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун, жами 5093тонна (картошка 2067 тн, пиёз 1042 тн, сабзи 940 тн, гуруч 1043 тн)заҳирага жамғариш режалаштирилган бўлиб, шундан маҳаллий корхоналар томонидан жами 5004 тонна(картошка 2030 тн, пиёз 1024 тн, сабзи 920 тн, гуруч 1030 тн)ва ижтимоий соҳа ташкилотлари томонидан 89 тонна (яъни 7,9 тонна соғлиқни сақлаш, 16 тонна халқ таълими, 66 тонна мактабгача таълим муассасалари) заҳирага жамғарилади.
Туманда кечки картошка кам етиштирилишини инобатга олган ҳолда Самарқанд, Тошкент вилоятларидан ҳамда Россия давлатидан импорт ҳисобидан заҳира қилинади.
Заҳира қилинган картошкани туман деҳқон бозорида, маҳаллаларда ташкил қилинган савдо шохобчалари ҳамда 10 та кўчма дўконлар орқали аҳолига арзон нархда етказилиб берилади.
Жамғариладиган маҳсулотларни сақлаш учун тумандаги 10 та тайёрловчи корхоналардаги мавжуд 2 200 тонна замонавий совуткичли сиғимлар тўлиқ мавсумга тайёрланди.
Жорий йилнинг 20 октябрь ҳолатига 1591 тонна (31,6 %) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шундан картошка 128 тонна (6,2%), пиёз 244 тонна (23,4 %) ҳамда 1207 тонна гуруч (115,7%) маҳсулотлари заҳираси жамғарилди.
Қолган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари заҳирасини жорий йилнинг 1 декабригача тўлиқ жамғарилиши таъминланади.
Пандемия қанча вақт давом этишибизга ноъмалум, аҳолининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжи камайди.
Шу боис туманда озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабни тўла қондириш, шунингдек, истеъмолдан ортиғини республика ички бозорларига, қайта ишлаш корхоналарига ҳамда экспортга йўналтириш мақсадида мева-сабзавотчилик ва чорвачилик тармоқларида маҳсулот етиштириш ҳажмини оширишимиз зарур.
Туманда 2020-2022 йилларда чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик йўналишларида қиймати 147,5 млрд.сўмлик 85 та лойиҳаларни амалга ошириш белгилаб олинган эди.
Жорий йилнинг ўтган даврида қорамолчилик бўйича 27 та лойиҳага жами 41,0 млрд.сўм ўзлаштириш ҳисобига чет давлатлардан 821 бош наслли (зотдор) қорамоллар олиб келинди.
Қўй-эчкичилик бўйича 8 та лойиҳа амалга оширилиб, жами
1,1 млрд.сўм ўзлаштириш ҳисобига 900 бош қўй-эчки парваришлаш йўлга қўйилди.
Амалга оширилган лойиҳалар ҳисобига жорий йил якуни билан 15,5 минг тонна гўшт ва 111,8 минг тонна сут ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.
Паррандачилик бўйича 5 та лойиҳа амалга оширилиб қўшимча
10 минг бош парранда ташкил қилинди.
Шунингдек, туманда саноат усулида тухум ва парранда гўшти ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида қўшимча 3 та, ҳар бирида
50 минг бошдан жами 150 минг бош тухум ва 20 минг бошдан жами
60 минг бош гўшт йўналишида паррандачилик хўжаликлари ташкил қилишни режалаштирилиб олдик.
Хусусан, Ҳазорасп деҳқон бозори АЖ тасарруфида тухум йўналишида 30 минг бош парранда ва гўшт йўналишида 200 бош қорамоллар боқишга ихтисослашган комплекс шу йилнинг ноябрь ойида ишга туширилиши таъминланади.
Ушбу лойиҳалар амалга оширилиши натижасида йилига қўшимча 23 млн.дона тухум ҳамда 45 тонна парранда гўшти ишлаб чиқарилади.
Бугунги кунда 5 нафар тадбиркорлар томонидан 6 гектар майдонда замонавий иссиқхоналар ташкил қилинган.
Жорий йилнинг 20 октябрь ҳолатига жами 6 гектар иссиқхона майдонларига помидор ва бодринг экинлари экилди.
Ушбу экилган майдонлардан 650 тонна помидор ва бодринг маҳсулотларини олиш ва декабрь ойидан бошлаб ички бозор ҳамда экспортга чиқариш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, 2021 йилда 14 гектар майдонда замонавий иссиқхоналар қурилиши режалаштирилган.
Маҳсулотларни даладан савдо растасигача етказиб бериш бўйича яратилаётган тизим, аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз ва қулай шароитда таъминлаш учун, аҳоли яшаш жойларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини ташкил этиш, ташкилий, кўчма савдо ва таъминот гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилди.
Фермер, деҳқон ва томорқа ер эгаларида етиштирилган маҳсулотларни аҳоли зич жойлашган пунктлари, савдо расталарида сотилиши ҳамда олис ҳудудларга маҳсулотларни узлуксиз етказиб берилиши йўлга қўйилиб, ҳудудларда ташкил қилинган ярмаркаларда, савдо нуқталарида нарх-наво ошмаслиги устидан назорат ўрнатилди.
Йиғилишда депутатлар сўзга чиқиб ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Шунингдек, амалга оширилиши режалаштирилган ишларни ҳамкорликда қилишга тайёрлигини билдирдилар.
Ҳазорасп туманида аҳолини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, уларнинг баҳосининг ошишига йўл қўймаслик, озиқ-овқат захираларини шакллантириш, аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб қувватлаш бўйича мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан амалга оширилган ишларни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайти, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, босма нашрлар, вилоят ва Республика даражасидаги сайтлар, радио ва телевидениялар ҳамда маҳаллий блогерлар томонидан кенг ёритилиши режалаштирилмоқда.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.