ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ҚИРҚИНЧИ СЕССИЯСИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бугун Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг қирқинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда сектор раҳбарлари, депутатлар, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар.
Сессияга Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Ў.Машарипов раислик қилди.

Сессия кун тартибида Ҳазорасп туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш рейтинг баҳолаш натижаларини ҳамда бу борада ҳудуд даражасида ҳал этиладиган муаммоларни бартараф этиш бўйича секторларда амалга оширилаётган ишлар, тумани 2-сектори раҳбари, туман прокурори Р.Жуманиязовнинг, 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Х.Машариповнинг сектор ҳудудидаги “Темир дафтар”га киритилган оилаларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисидаги ахбороти тингланди ва туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари подполковник А.Бобожоновнинг 2020 йилнинг ноябрь ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида масалалар кўриб чиқилди.

Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар фикри тингланди ва қарор қабул қилинди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.