“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ” МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Бугун Ҳазорасп туманидаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш” шиори остидаги тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ
Ҳазорасп туманида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида тарғибот тадбирлари кўтариники кайфиятда бўлиб ўтмоқда. Жумладан, бугун “Шовот”, “Ўзбекистон”, “Боғдор” маҳаллаларида янгиланаётган Ўзбекистон тараққиётидаги туб ислоҳотларга бағишланган тарғибот тадбири ташкил этилди. Тадбирларда тарғибот гуруҳи меҳмонлари билан биргаликда туман ҳокими Ў.Машарипов ва Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратовлар ҳам иштирок этди.
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ
Бугун Ҳазорасп туманидаги “Фольклор театри” биносида “Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш” шиори остидаги тарғибот тадбирлари бошланди. Тарғибот тадбирлари байрамона тарзда ташкил этилди. Унда спорт тадбирлари, қўл ишлари ва ҳунармандчилик кўргазмалари, китобхонлик, ёш мусаввирларнинг ижод маҳсуллари намойиш қилинди.
АҲОЛИ БИЛАН САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
Ҳазорасп тумани ҳокими Ў.Машарипов 1-сектор ҳудудида аҳоли билан сайёр қабулларни ўтказишни давом этмоқда. Бугун ҳам “Карвак” маҳалласидаги 32-сонли умумтаълим мактабида сайёр қабул ўтказилди. Қабул аҳоли билан очиқ мулоқот тарзида олиб борилиб, маҳаллада истиқомат қилаётган фуқаролар қатнашди ва дуч келаётган қийинчиликлар, ечимини кутаётган муаммолар билан мурожаат қилишди.
ХОНИМЖОН МОМО ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ
Кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, кексалар ва беморлар холидан хабар олиб, уларнинг оғирини енгил қилиш каби ишлар халқимизга хос бўлган эзгу амаллар ҳисобланади. Ҳазорасп тумани ҳокими Ў.Машарипов ва Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратовлар бугун “Янгиобод” маҳалласида яшовчи якка ёлғиз Хонимжон Худойберганова хонадонида бўлиб, унинг ҳолидан хабар олдилар ҳамда моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатдилар.
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ЎТТИЗ ОЛТИНЧИ СЕССИЯСИ
Бугун Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг ўттиз олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман ҳокими ва ўринбосарлари, депутатлар, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар.
ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРГА ОЛИНДИ
Бугун 11 ноябрь куни Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машариповнинг навбатдаги фуқаролар қабули туман ҳокимлигида ўтказилди. Қабулда ҳоким фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, уларнинг мурожаатларини бирма-бир тинглади.
МАҲАЛЛА ФИДОЙИЛАРИГА “МЕҲР-САХОВАТ” КЎКРАК НИШОНИ ТОПШИРИЛДИ
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги “Меҳр-саховат” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ жаҳон миқёсида кенг тарқалиб, глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, турли табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар туфайли эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган, миллий қадрият ва анъаналаримизни муносиб давом эттириб, меҳр-оқибат, саховат, ҳиммат ва олижаноблик фазилатларини улуғлаб келаётган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга беминнат кўмак бериш борасидаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшган, жамиятимизда тинчлик-осойишталик, бирлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашда фаол иштирок этиб, беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлаётган юртдошларимизни тақдирлаш мақсадида таъсис этилган эди.