ҲАЗОРАСП ТУМАНИНИНГ ЯНВАРЬ-ДЕКАБРЬ ҲОЛАТИГА РЕГИСТР ВА ҚУРИЛИШ МАЪЛУМОТЛАРИ
ҲАЗОРАСП ТУМАНИНИНГ ЯНВАРЬ-ДЕКАБРЬ ҲОЛАТИГА РЕГИСТР ВА ҚУРИЛИШ МАЪЛУМОТЛАРИ
2021 йил 1 январь ҳолатига Ҳазорасп туманида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 1580 тани ташкил қилади. Уларнинг 59,9 фоизи ёки 947 таси кичик тадбиркорлик субъектлари, 3 таси йирик тижорат корхоналари, 411 таси фермер хўжаликлари, 4 таси деҳқон хўжаликлари ва 215 таси бошқа турдаги корхона ва ташкилотлар ҳисобланади.
Кичик тадбиркорлик субъектларини иқтисодий фаолият турлари бўйича таснифлаганда,энг кўп корхона ва ташкилот савдо (433 та), саноат (173 та), қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик( 70 та) ҳамда қурилиш (55 та) соҳаларида фаолият олиб бораётгани кузатилди.
2020 январь-декабрь ойларида янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони 313 тани ташкил қилди.
Мулкчилик турига кўра Ҳазорасп туманида фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналар сони 82 та бўлиб,шундан 50 таси 2020 йил давомида янги ташкил топди. Туманда мавжуд хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг 1 таси қўшма корхона ва 4 таси хорижий корхона ҳисобланади.
Туманда 2020 йил январь-декабрь ойи якунлари бўйича 132,2 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 118,4 фоизни ташкил этди.
Ҳазорасп тумани статистика бўлими