ҲАР БИР ТАДБИРКОР – ЁШЛАРГА МАДАДКОР
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 25 декабрь куни ўтказилган Ўзбекистон ёшлари форумида ёшларда ижобий мотивация, бизнес ва тадбиркорлик соҳасида зарур билим ва малакаларни шакллантириш, шу орқали уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва бандлигини таъминлаш бўйича “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” ташаббуси қўллаб-қувватланган эди.
Ҳазорасп туманида ҳам ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва уларни касб-ҳунарга ўқитиш мақсадида бугун туман Давлат хизматлари биносида Ҳазорасп туман ҳокими ўринбосари Атабек Дўсчанов раҳбарлигида Савдо-саноат палатаси, Ёшлар ишлар агентлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ҳамкорлигида “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш борасида ўқув курслари иш бошлади.
Ушбу ўқув курсларига “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар, кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари, қолаверса, тадбиркорликка қизиққан ёшлар жалб этилди. Улар юқори тажрибага эга малакали мутахассислар, тадбиркорлар кўмагида бизнес ва тадбиркорлик соҳасига оид билим ва кўникмаларини ошириб борадилар.
Тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш курслари 6 кун давом этиб, тамомлагач битирувчиларга касбий малака сертификатлари берилиб, ҳудуддаги тегишли тадбиркорлик субъектларига ишга жойлаштирилади.
Ҳазорасп тмун ҳокимлиги Ахборот хизмати.