ЎҒИЛОЙГА ТИКУВ МАШИНАСИ БЕРИЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туманида туман ҳокими Ў.Машарипов раҳбарлигида ишсиз қолган фуқаролар, айниқса хотин-қизлар ва «темир дафтар»га киритилган оилалар бандлигини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Жумладан, туманда ишсиз аёлларга тикув машиналари берилиши билан бирга ҳудуддаги мавжуд камбағал оилаларга имтиёзли кредит ва субсидия асосида иссиқхоналар қуриб берилиб, хонадон эгаларининг бандлиги таъминланмоқда.
Бугун 18 январь куни Ҳазорасп тумани “Ўзбекистон” маҳалласида яшовчи «темир дафтар»га киритилган Ўғилой Ражабовага туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Оллақулиев ва ҳоким ўринбосари Атабек Дўсчановлар томонидан тикув машинаси етказилди.

-Менинг мурожаатим ижобий ҳал қилинганидан хурсандман. Бунинг учун аввало Президентимизга қолаверса туман ҳокимига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Келгусида ўз бандлигимни таъминлаб, оила даромадимга даромад қўшиб, албатта, “темир дафтар”дан чиқаман, - дейди Ўғилой Ражабова.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.