АҲОЛИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ
Автор:
Сабрижамил
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сонли Фармонига асосан бугун туманимиздаги “Боғи эрам” маҳалласида аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.
Унда туман тиббиёт бирлашмасидан малакали мутахассислар жалб қилинди. Кенг жамоатчилик ҳамкорлигида ташкил этилган тиббий кўрикка ташриф буюрганлар ЛОР, окулист, кардиолог, эндокринолог, гинеколог, травматолог, педиатр сингари тор соҳа мутахассислари ва бошқа шифокорлар қабулида ҳамда УЗИ ва лаборатория текширувларидан ўтишди.
Тадбир доирасида 321 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди.
Ушбу тиббий кўрикни ташкил этишда туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Баҳодир Аҳмедовлар ташкилотчилик қилди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.