#МЕДИЯ_ТУР

#МЕДИЯ_ТУР Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов ва блогер Шерзод Рахмонов ҳамда журналистлар иштирокида “Ҳоким билан бир кун” лойиҳаси доирасида Медия тур ташкил этилди. Медия тур давомида иштирокчилар бугунги кун мавзузи бўлган эмлаш жараёнлари билан танишиш мақсадида тумандаги 34-сонли Оилавий поликлиникада бўлдилар. Бу ерда журналист ва блогерлар фуқаролар билан суҳбатлашиб, фуқароларни эмлаш жараёнларида ҳеч қандай муаммолар йўқлигини, барча шарт-шароитлар яратилиб, улар ихтиёрий тарзда ваксина олаётганликларинниг гувоҳи бўлдилар. Медия тур давомида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга туман ҳокими ва шифокорлар томонидан тўлақонли жавоблар олдилар. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

#Очиқ_мулоқот

#Очиқ_мулоқот Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов иштирокида бугун “Обод маҳалла” дастурига тушган “Оқ майдон” маҳалласида журналист ва блогерлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди. Ўтказилган очиқ мулоқот давомида туман ҳокими маҳаллада олиб борилаётган бир қатор тизимли ишлар борасида гапириб ўтди. Шундан сўнг журналист ва блогерлар маҳалладаги иш жараёнлари билан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли мутасаддилар томонидан жавоблар олдилар. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

ҲАЗОРАСП ТУМАНИДА АЁЛЛАРГА ЭЪТИБОР

Жамиятни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун бўш иш ўринларини яратиш, аҳолини бандлик билан таъминлаш муҳим масалалардан бири саналади. Айниқса, аёлларга эътибор жамиятга қаратилган эътибордир. Чунки аёл киши, бутун бир жамиятнинг тарбияланувчилари ва келажаги бўлмиш ёш авлоднинг тарбияловчисидир.

ҲАР БИР МУРОЖААТ НАЗОРАТ ОСТИДА

Ҳурматли Президентимизнинг “Фуқаролар давлат идоралар учун эмас давлат идоралари фуқаролар учун хизмат килиши керак” деган сўзларига сўзсиз риоя килган ҳолда “Худудгаз Хоразмгаз”  таъминоти филиалига қарашли «Ҳазорасптумангаз» газ таъминоти бўлимимизда ҳам бир қатор амалий ишлар амалга оширилмокда.

БИБИЗАЙНАБГА ҲОМИЙЛАР ЁРДАМИ БИЛАН УЙ ҚУРИБ БЕРИЛДИ

Бибизайнаб Ғафурова Ғафур Ғулом маҳалласида яшайди. У бугун жуда хурсанд. Негаки унинг энди эмин-эркин кириб чиқадиган ўз уйи бор.

ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР ҲАЗОРАСП ТУМАНИДА БЎЛИШДИ

Бугун 25 июнь куни Ҳазорасп туманига вилоятдаги барча туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбарлари, журналист ва блогерлар таклиф этилди.

АЁЛЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК ЖИҲАТДАН БАРҚАРОРЛИГИ

Бугун “Аёллар дафтари”да турувчи хотин-қизлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, ўз бандлигини таъминлаш учун барча имкониятлар яратиб берилмоқда. Жумладан, “Юқори Шавот” маҳалласида яшовчи Рухичя Раҳимова, Шахноза Отажонова ва Гулноза Раҳимовалар бугун ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиб, бандлигини таъминлаган аёллардан.

ТУМАН ҲОКИМИ «ЁШЛАР КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИ»ДА БЎЛДИ ва тадбиркорлар билан учрашди

Мамлакатимизда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да ушбу қатлам вакилларига эътибор янада кучайди. Ҳазорасп туманида ҳам бу борда туман ҳокими Ўктам Машарипов томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.