Беморни зиёрат қилиш - савобли амал


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

БЕМОРНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШ - САВОБЛИ АМАЛ

 

 


Ҳазорасп туман ҳокими Ў. Машарипов  эзгулик амаллари давоми сифатида “Боғдор” маҳалласида яшовчи Ўғилжон Бекназарова хонадонида бўлган эди.

 Ўғилжон опа моддий томондан ёрдамга муҳтожлигини, ўғли 2-гуруҳ ногирони Муроджон Қурбановни даволатиш учун маблағ зарурлигини айтиб мурожаат қилганди.


Мурожаати ижроси юзасидан туман ҳокими топшириғига асосан  шифокорлар Муроджонни  тиббий кўрикдан ўтказиб, керакли муолажаларни қилдилар.


Бугун ҳам  туман ҳокими шифохонада даволанаётган Муроджон ҳолидан хабар олди. У билан дилдан суҳбатлашди. Сўнгра унга туман ҳокими ва туман ҳокимлиги ходимлари томонидан ҳайрия қилинган 8 миллион сўмдан зиёд пул маблағи ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.   


-Мен туман ҳокимидан миннатдорман. Тез-тез ҳолимдан хабар олиб, моддий ёрдам бериб турибдилар. Ҳозирда соғлигим бироз яхшиланди Айтишадику, бемор ҳолидан хабар олиб, у билан дилдан суҳбатлашиш бемор қалбига ёруғлик бахш этади, деб. Туман ҳокимимиз ҳам менга умид, яшашга бўлган иштиёқни уйғотмоқда. Илоҳим соғ бўлсинлар,-дея ўз ташаккурини билдирди Муроджон Қурбанов.


Дарҳақиқат, ҳаётнинг ҳар бир дақиқасини эзгу ишларга бағишлаш, хайрли юмушларни бажариш, халқимиз ичига кириб бориб, аҳоли билан суҳбатлашиб, улар дардига малҳам бўлиш, тинч-осойишта кунларнинг қадрига етиш, кексаларга ҳурмат кўрсатиш, ўзгалар кўмагига муҳтожларга ғамхўрлик қилиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.