Чорвачилик - етти хазинанинг бири


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

ЧОРВАЧИЛИК — ЕТТИ ХАЗИНАНИНГ БИРИ

 

Ҳазорасп туманида чорвачиликни ривожлантириш, чорва моллари бош сонини кўпайтириш, наслини яхшилаш ҳисобига маҳсулдорлигини ошириш, халқимиз дастурхонига маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилган сифатли ва арзон чорва маҳсулотларини узлуксиз етказиш каби муҳим вазифаларга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.


Бугун туман ҳокими Ў.Машарипов “Қовунчи” маҳалласида фаолият юритиб келаётган “Бобо Хасан” чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги раҳбари Отахон Саъдуллаев билан учрашди ва фаолияти билан танишиб, муаммолари борасида сўради.


-Ҳозирда муаммолар йўқ. Чункки, 20 йилдан буён чорвачилик билан шуғулланиб келаман. Ёшлигимдан чорвачиликка қўйган меҳрим туфайли кам бўлмадим. Украинадан келтирилган 140 та қорамолни парваришлаб келмоқдаман. 11 йилдан буён наслли қорамолларни кўпайтирамиз. 30 гектар озуқа экинларига мўлжалланган ер майдонимиз бор. Йилига 120-140 тонна сут оламиз, ҳар бош сигир 10-20 литр атрофида сут беради. Йиллик соф даромадимиз эса 100-150 миллионни ташкил этади. Бундан ташқари товуқларни ҳам кўпайтириб, паррандачиликни ҳам йўлга қўймоқдамиз,-дейди Отахон Саъдуллаев.


Дарҳақиқат, чорвачилик бу фаровонлик, даромад манбаидир. Ота-боболаримиз ҳам “Соғин сигири бор хонадонда доимо барака, тўкинлик бўлади”, деб бежизга айтишмаган. 

 

 Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.