Матбуот анжумани
Ҳудудда истиқболда янги ишлаб чиқариш субъектларини ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича туман ҳокимлигида матбуот анжумани ўтказилди.
Анжуманда туман ҳокими Ў.Машарипов, туман ҳокимлиги ўринбосарлари масъул ходимлар, оммавий ахборот воситалари иштирок қилди.
Ҳазорасп туманида жорий йил июль, ноябрь ойларида 157,894 миллиард сўмлик жами 64 та лойиҳалар ишга туширилиб, 906 та иш ўринлари яратилади.
Январь – июнь ойларида умумий қиймати 75,7 миллиард сўмлик жами 31 та лойиҳалар ишга туширилиб, 336 та иш ўринлари яратилиши таъминланди.
Йил якунига қадар ҳудуд бўйича қўшимча умумий қиймати 157.8 миллиард сўмлик 64 та лойиҳа ишга туширилади ва 906 иш ўрни яратилиши таъминланади.
Матбуот анжуманида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.