Туман ҳокими ҳайкалтарош, рассом Бахтиёр Рўзметов билан учрашди
Тумандаги “Қовунчи” маҳалласида яшовчи ҳайкалтарош, рассом Бахтиёр Рўзметовни нафақат, туман аҳли, балки вилоят ва республикада ҳам кўпчилик танийди. У Ўзбекистон Бадиий академияси аъзоси бўлиб, яратган асарлари кўпчиликка манзур бўлган. Туманимиздаги Хотира майдонида жойлашган она-бола ҳайкали ҳам Бахтиёр Рўзметов ижодиа мансубдир.
Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов Ўзбекистон Бадиий академияси аъзоси ҳайкалтарош, рассом Бахтиёр Рўзметов хонадонида бўлди.
81 ёшни қаршилаган отахон билан ширин суҳбат қуриб, ижод ишлари билан танишди.
Бахтиёр Рўзметов асосан гужум, тут, жийда дарахтларидан ва уларнинг илдизларидан ҳайкаллар яратади. Турли миллийлик, урф-одат ва анаъналаримиз, табиат манзараларини акс эттирган расмлари ҳам кўпчиликка манзур.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.