ҲАЗОРАСП ТУМАНИДАГИ “ЁШЛАР ДАФТАРИ”ДА ТУРУВЧИ 75 НАФАР ЁШЛАР


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

ҲАЗОРАСП ТУМАНИДАГИ “ЁШЛАР ДАФТАРИ”ДА ТУРУВЧИ 75 НАФАР ЁШЛАР

 

туман автомобиль мактабида автомототранспорт ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида таҳсил олмоқдалар

 


Бугунги кунда ёшлар масаласи мамлакатимизда олиб борилаётган давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналиши саналади. Зотан, давлатимиз раҳбари алоҳида таъкидлаганидек, бугунги кунда фақат юксак билимли, замонавий фикрлайдиган, интеллектуал ривожланган ҳамда профессионал тайёргарликка эга бўлган ёшларгина сифатли, жадал ва инновацион тараққиётнинг энг муҳим шарти ва гарови бўла олиши, айнан улар мамлакатнинг буюк келажагини таъминлаши мумкин.


Туманимизда ҳам ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга имкониятлар яратиш борасида туман ҳокими раҳбарлигида бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда.


Жумладан, Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Ҳазорасп автомобиль мактабида бугунги кунда “Ёшлар дафтари”га киритилган жами 320 нафар ёшлардан 75 нафари автомототранспорт ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида таҳсил олмоқдалар.


Улар ҳар томонлама талабга жавоб берадиган туман автомобиль мактабида,  малакали ўқитувчилар томонидан билим олмоқдалар.


Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими  “Ватанпарвар” ташкилоти туман автомобиль мактабида бўлиб, ёшларга яратилган шароитлар билан танишди ва  таҳсил олаётган ёшлар билан суҳбатлашди.


Суҳбат давомида туман ҳокими Президентимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор ва имкониятлар тўғрисида гапириб ўтди ва ёшлар фикрини тинглади.


Ушбу ёшлар яратилаётган имкониятлар ва ғамҳўрликлар учун Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.


Дарҳақиқат,  ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш улардаги бор имкониятлардан фойдаланишга ва ўз иқтидорларини янада намоён этишига баркамол ёш авдлодни тарбиялаш ва ёшларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини таьминлаш олдимизда турган вазифалардан бири ҳисобланади.


Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.