Катталарга ҳурматда, кичикларга иззатда бўлаётган туман ҳокими


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

КАТТАЛАРГА ҲУРМАТДА, КИЧИКЛАРГА ИЗЗАТДА БЎЛАЁТГАН ТУМАН ҲОКИМИ

 

Кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, кексалар ва беморлар ҳолидан хабар олиб, уларнинг оғирини енгил қилиш каби эзгулик ишлари халқимизга хос бўлган савоб амаллари ҳисобланади.


Ҳазорасп тумани ҳокими Ў.Машарипов бугун “Мухомон” маҳалласида яшовчи “Аёллар дафтари”да турувчи Нилуфар Қутлимуротова ва Гулбаҳор Жуманиёзовалар ҳолидан хабар олди.


 Фуқаролар билан суҳбатлашиб, фарзандларининг ҳар бирига бошдан оёқ кийим-бош, турли ўйинчоқлар, озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.


Шунингдек, туман ҳокими яқинда оёғида жарроҳлик амалиётини ўтказган Фаррухбек билан  шашка ўйнаб, суҳбатлашди.


-Мен туман ҳокимига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Чунки, туман ҳокими турли совғалар  ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан бирга уйимизга келдилар. Ўғлим билан шашка ўйнадилар. Мен ҳам ўғлим ҳам ўзимизни жуда бахтиёр ҳис қилдик. Туман ҳокимининг ўғлим билан суҳбатлашиб, вақтларини аямай шашка ўйнашлари бизга қувонч берди. Бу кун биз учун энг бахтли кун бўлди,-дейди Гулбаҳор Жуманиёзова.


Дарҳақиқат, туман ҳокимининг катталарга ҳурматда, кичикларга иззатда бўлиши ҳар биримизга ибрат намунаси бўлмоқда.

  Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.