#Пресс_тур

Бугун Ҳазорасп туманида туман ҳокимлиги ва мактабгача таълим бошқармаси ҳамкорлигида Пресс тур, Матбуот анжумани ва шунингдек, медия тур ўтказилди. Унда оммавий ахборот воситалари ходимлари журналист ва блогерлар иштирок этди. Иштирокчилар туманда фаолият юритаётган мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти ва жажжи ўғил-қизларимиз учун яратилаётган шароитлар билан танишдилар. Журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан тўлақонли жавоблар олиб, керакли маълумотларга эга бўлдилар. Ҳазорасп туманида ташкил этилган Пресс тур ўз ниҳоясига етди. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Матбуот анжумани

Ҳудудда истиқболда янги ишлаб чиқариш субъектларини ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича туман ҳокимлигида матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда туман ҳокими Ў.Машарипов, туман ҳокимлиги ўринбосарлари масъул ходимлар, оммавий ахборот воситалари иштирок қилди.

Катталарга ҳурматда, кичикларга иззатда бўлаётган туман ҳокими

Кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, кексалар ва беморлар ҳолидан хабар олиб, уларнинг оғирини енгил қилиш каби ишлар халқимизга хос бўлган эзгу амаллар ҳисобланади.

ҲАЗОРАСП ТУМАНИДАГИ “ЁШЛАР ДАФТАРИ”ДА ТУРУВЧИ 75 НАФАР ЁШЛАР

Бугунги кунда ёшлар масаласи мамлакатимизда олиб борилаётган давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналиши саналади. Зотан, давлатимиз раҳбари алоҳида таъкидлаганидек, бугунги кунда фақат юксак билимли, замонавий фикрлайдиган, интеллектуал ривожланган ҳамда профессионал тайёргарликка эга бўлган ёшларгина сифатли, жадал ва инновацион тараққиётнинг энг муҳим шарти ва гарови бўла олиши, айнан улар мамлакатнинг буюк келажагини таъминлаши мумкин. Туманимизда ҳам ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга имкониятлар яратиш борасида туман ҳокими раҳбарлигида бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Ҳазорасп туманида 2021 йил июль-ноябрь ойларида ишга тушудиган лойиҳалар

Ҳазорасп туманида 2021 йил июль-ноябрь ойларида ишга тушадиган лойиҳалар.

Туман ҳокими ҳайкалтарош, рассом Бахтиёр Рўзметов билан учрашди

Тумандаги “Қовунчи” маҳалласида яшовчи ҳайкалтарош, рассом Бахтиёр Рўзметовни нафақат, туман аҳли, балки вилоят ва республикада ҳам кўпчилик танийди. У Ўзбекистон Бадиий академияси аъзоси бўлиб, яратган асарлари кўпчиликка манзур бўлган. Туманимиздаги Хотира майдонида жойлашган она-бола ҳайкали ҳам Бахтиёр Рўзметов ижодиа мансубдир.

Чорвачилик - етти хазинанинг бири

Ҳазорасп туманида чорвачиликни ривожлантириш, чорва моллари бош сонини кўпайтириш, наслини яхшилаш ҳисобига маҳсулдорлигини ошириш, халқимиз дастурхонига маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилган сифатли ва арзон чорва маҳсулотларини узлуксиз етказиш каби муҳим вазифаларга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Беморни зиёрат қилиш - савобли амал

Бугун туман ҳокими шифохонада даволанаётган Муроджон ҳолидан хабар олди. У билан дилдан суҳбатлашди. Сўнгра унга туман ҳокими ва туман ҳокимлиги ходимлари томонидан ҳайрия қилинган 8 миллиондан зиёд пул маблағи ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.