“СУЛАЙМОН ШО” ВА “ОЙБЕК САНЖАР ДОСТОН” ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ПАХТА ШАРТНОМАВИЙ РЕЖАНИБАЖАРДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

“СУЛАЙМОН ШО” ВА “ОЙБЕК САНЖАР ДОСТОН” ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ

 

Ҳазорасп туманида пахта сотиш бўйича йиллик шартномавий режани биринчилардан бўлиб бажардилар

 


Пахта миллий бойлигимиз. Уни нобут қилмасдан, совуқ кунларга қолдирмасдан ўз вақтида териб олишлик ҳозирги куннинг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб оқ олтин, яъни ризқу рўзимиз бўлган пахта ҳосилини териш ишларига уюшқоқлик ила киришилди. Ғўза меҳр талаб эканлигини халқимиз яхши билади. У деҳқоннинг қалб қўри, кўз нури ва қайноқ меҳридан қувват олиб яшнайди, унинг кечани-кеча, кундузни-кундуз демай қилган фидокорона меҳнати туфайли бугун мўл ҳосил тўпланади.


Яъни Ҳазорасп туманида фаолият юритаётган “Ойбек Санжар Достон” ва “Сулаймон Шо” фермер хўжаликлари биринчилардан бўлиб, туманда шартномавий режасини ошиғи билан бажарди.


Бугун туман ҳокими Ўктам Машарипов, сектор раҳбарлари, тегишли мутасаддилари ушбу фермер ҳўжаликларида бўлиб, фермер хўжалиги раҳбарларини ва илғор теримчиларни пахта топшириш режасини ошиғи билан бажарганлиги билан қутлади ва уларга куч-ғайрат тилаб, “оқ олтин”ни йиғиштириб олишда жонбозлик кўрсатаётган фермер хўжалик ҳамда теримчиларга ташаккур билдирди ва совғалар топширилди.

 

Маълумот ўрнида: Саноат ҳудудида жойлашган “Сулаймон Шо” фермер хўжалиги раҳбари Сулаймон Юсупов бу йил 12,5 гектар майдонга чигит экиб, 50 тонна пахта топшириш бўйича, Мухомон ҳудудида жойлашган “Ойбек Санжар Достон” фермер хўжалиги раҳбари Давронбек Юсупов 20 гектар майдонга чигит экиб 74 тонна пахта топшириш бўйича “Ҳазорасп текстил” МЧЖ билан шартнома қилган бўлиб, 16 сентябрь ҳолатига бу фермер хўжаликлари 1-теримда 40 центнердан зиёд ҳосилдорлик билан шартномадаги режани ортиғи билан бажарди.


Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.