ЕРНИ БОҚСАНГ - ЕР СЕНИ БОҚАДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

ЕРНИ БОҚСАНГ - ЕР СЕНИ БОҚАДИ

 

 

 

Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган кўрсатма ва топшириқларига асосан, Ҳазорасп туманида томорқалардан унумли фойдаланиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда ва бу ўз самарасини кўрсатмоқда.


 


Яъни бугунги кунда аҳоли томорқалари йил 12 ой  яшилликка бурканмоқда. Аҳоли ўз томорқасидан унумли фойдаланиб, унда иссиқхоналар ташкил этиб, памидор, бодринг, турли кўкатлар ва лимонзорлар ташкил этмоқда. Шунингдек, маҳаллалардаги хонадонларда ташкил этилган узумзорлар ҳам кўрган кўзни қувонтиради.

 


Жумаладан, бундай ижобий ишларни 1-сектор ҳудудидаги “Юқори шавот” маҳалласидаги кўплаб аҳоли хонадонларида учратиш мумкин.

Хусусан, бугун туман ҳокими маҳаллада яшовчи Камолбек Кенжаев хонадонида бўлди. Ушбу хонадонда ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланилаётгани билан танишиш билан бирга ўз таклифларини ҳам берди.


-Биз оиламиз билан ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланамиз. Ҳозирда 8 сотих ерда узум, 1 сотихда бодринг экилган. Аҳамиятлиси шундаки, ушбу хонадонда яшовчи барча оила-аъзоларимиз  доимий иш билан таъминланган. Узумзори ва иссиқхонамиздан яхшигина даромад олмоқдамиз,-дейди Холжон Хўжамуротова.

 

 

Дарҳақиқат, ерни боқсанг-ер сени боқади, деб бежизга айтилмаган. Бунинг исботини ушбу оилада кўриш мумкин.

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.