ОЧИҚ БЮДЖЕТ ПОРТАЛИДА ОВОЗ БЕРИШ ЖАРАЁНЛАРИ ЯКУНЛАНДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарорига асосан жорий йил 13 августдан 2 сентабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг опенбуджет.уз расмий веб сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф етиш мақсадида Ҳазорасп туманида истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган 3-босқичга ўтган жами 95 та таклифларга 1770 та овозлар берилди.

 

Овоз бериш якунларига кўра энг кўп овоз тўплаган қуйидаги 2 та таклифлар ғолиб деб топилди:

 

1-ўрин: ИД1580300120 “Ҳазорасп туманидан ўтувчи Ургенч-Тошкент ТП156 йўлини ёритиш тизимини таъмирлаш” таклифи (500 млн сўм) - 397 та овоз;

 

2-ўрин: ИД1580300014 “Ҳазорасп туманидаги Халқ таълими бўлимига қарашли 20-сон умумий ўрта таълим мактаб биносини таъмирлаш” таклифи (520 млн сўм) - 372 та овоз;

 

Ғолиб деб топилган таклифларни молиялаштириш “Манзилли рўйхати” шакллантирилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти Халқ депутатлари Ҳазорасп туман кенгашининг 2021 йил 10 сентябрдаги ВИ-67-64-12-174-К/21 сонли қарорига асосан ғолиб ИД1580300120 “Ҳазорасп туманидан ўтувчи Ургенч-Тошкент ТП156 йўлини ёритиш тизимини таъмирлаш” таклифи ва ИД1580300014 “Ҳазорасп туманидаги Халқ таълими бўлимига қарашли 20-сон умумий ўрта таълим мактаб биносини таъмирлаш” таклифларига маблағ ажратиш маъқулланди.

 

Ташаббусли буджет жараёнида фаол қатнашган фуқароларга катта раҳмат!

 

 

 

ҲАЗОРАСП ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МОЛИЯ БЎЛИМИ.