#ОЧИҚ_МУЛОҚОТ, #МАТБУОТ_АНЖУМАНИ
Бугун туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида “Ўзбекистон Республикаси товар хом ашёси биржаси тизимида ислоҳотларнинг амалга оширилиши ҳамда олиб борилаётган ишлар” борасида Очиқ мулоқот ва “2021 йилда туманда янгидан амалга ошириладиган саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳалари” мавзусида Матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими Ў.Машарипов, республика товар хом ашёси биржаси бошқаруви раиси ўринбосари Н.Саматовлар иштирок этди ва мавзу юзасидан ўз фикрларини билдириб, амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича гапириб ўтдилар.
Ушбу анжуманда қатнашган тадбиркорлар, ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва тегишли мутасадди ташкилот ходимлари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ҳамда керакли маълумотларга эга бўлдилар.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.