ЁШЛАР СИЁСАТИ АМАЛДА
Жорий йилнинг 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлар муҳокамаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.
Видеоселектор йиғилишида ёшларга деҳқончилик қилиб, даромад олишлари учун экин ерларидан ер ажратиш вазифаси белгилаб берилганди.
Белгиланган вазифалар ижроси ва "Ҳар бир ёшга бир гектар" лойиҳаси доирасида Ҳазорасп туманидаги “Ёшлар дафтари”да турувчи қишлоқ ҳужалигида ишлаш истагини билдирган ишсиз ёшларнинг 2481 нафарининг ҳар бирига 0.25 сотихдан ер майдони ажратиб берилган эди.
Ёшлар ажратилган ер майдонидан унумли фойдаланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экиб, айни дамда ҳосилни йиғиштириб олмоқдалар.
Туман ҳокими бугун ушбу ёшлар билан учрашди ва улар билан суҳбатлашди.
-Мен “Бўстон” маҳалласида яшайман. 0,25 сотих ерга қовун экдим. Мана кўриб турганингиздек, ҳосил яхши бўлди. Экилган “Сурхон” қовунларига харидор кўп. Даладан келиб олиб кетмоқдалар. Бундай имкониятлар яратиб берган Президентимизга раҳмат,-дейди Оғабек Ибрагимов.
-Мен ҳам 0,25 сотих ер майдони олмиб, бу ерга шоли экдим. Шолимиз жуда ҳосилдор бўлди. Хурсандмиз. Бизни қўллаб-қувватлаётган Президентмиз омон бўлсинлар. Доимий тарзда ҳолимиздан хабар олаётган туман ҳокимига ўз миннатдорчилигимни билдираман,-дейди Бекзод Сафаров.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.