МАҲАЛЛАГА ЯНГИ ТИЗИМ — “ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ” КИРИБ КЕЛМОҚДА

Президент Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида айтилганидек, келаси йил 1 январдан мамлакатимиздаги 9 минг 259 та маҳаллада “ҳоким ёрдамчилари” иш бошлайди. Давлат раҳбари топшириғига кўра, Ҳазорасп туманидаги 44 та маҳаллага энг муносиб номзодлар суҳбат асосида танлаб олинди. Албатта, ҳоким ёрдамчилари билими, тажрибаси, ташаббускорлиги ҳамда у иш бошлайдиган маҳалланинг ўзига хослиги ва мавжуд имкониятларидан фойдалана олиш салоҳиятига эга бўлган ходимлардан иборат бўлди. Айни дамда тумандаги ёшлар маркази биносида ҳоким ёрдамчилари учун ўқув- семинари ўтказилмоқда.

"Меҳрибоним Онажоним" номли китоби тақдимоти

Бугун туманимизда маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ижодкор Салима Мадрахимованинг янги нашр қилинган "Меҳрибоним Онажоним" номли китоби тақдимоти ва муаллифнинг 60 йиллиги кенг нишонланди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлинмасидан бир гуруҳ ижодкорлар Б.Бегметов, Биби Марям, Шоира Шамс, Ерпўлат ва бошқа ижодкорлар ташриф буюрдилар. Тадбирда шоира шеърларидан намуналар ўқилди ва санъаткорлар томонидан куй-қўшиқлар янгради. Тадбирда ижодкор Янгибой Қўчқоров сўзга чиқиб, шоира ҳақида ўз фикрларини билдирди. Шоира Салима Мадрахимовани элдошларимиз номидан янги китоби ва таваллуд куни билан муборакбод этамиз. Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.

ҲОКИМ МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ

Бугун 17 декабрь куни Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Рустамович Машариповнинг 2021 йил ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2022 йил учун белгиланган устувор йўналишлар тўғрисида туман аҳлига мурожаати тингланди.

#Пресс_тур

Ҳазорасп туманидаги “Marhabo Medikal Center” клиникасига вилоят ва туман оммавий ахборот воситалари ва блогерлари иштирокида пресс тур ташкил этилди. Пресс тур давомида журналист ва блогерлар клиникада яратилган шароитлар ва беморларга кўрсатиладиган хизматлар билан танишдилар. Журналист ва блогерлар шифокорлар орқали керакли маълумотларга эга бўлдилар.

#МЕДИЯ_ТУР

Ҳазорасп туманидаги “ Pichoqchi Mega Stroy” МЧЖ корхонасига вилоят ва туман оммавий ахборот воситалари ва блогерлари иштирокида медия тур ташкил этилди. Медия тур давомида журналист, блогерлар корхона фаолияти, ишлаб чиқараётган маҳсулотлар жараёнлари билан танишдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларга тадбиркор томонидан тўлақонли жавоблар олдилар ҳамда керакли маълумотларга эга бўлдилар.

Сайёр қабул

Бугун туманидаги 13-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида туманда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳаси бўйича сайёр қабул бўлиб ўтди. Мазкур сайёр қабулда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси, Ўзкомназорат Хоразм вилояти ҳудудий инспекцияси, вилоятдаги соҳа корхоналари ҳамда мобил алоқа операторлари раҳбар ва мутахассислари иштирок этди. Сайёр қабулда фуқаролар мурожаатлари тингланди ва ижроси назоратга олинди.

Моддий ёрдам берилди

Конституциямиз қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан давлатимиз раҳбарининг фармонларига кўра Ҳазорасп туманида жазо муддатини ўтаётган, айни пайтда қилмишидан чин дилдан пушаймон бўлган ва қатъий тузалиш йўлига ўтган 2 нафар Мунис Хоразмий маҳалласида яшовчи Жавлонбек Тахиров ва “Қиртепа” маҳалласида яшовчи Икромбой Алланазаровлар авф этилиб, оиласи бағрига қайтган эди. Бугун туман ҳокимлигида ушбу фуқароларнинг ҳар бирига моддий ёрдам тариқасида 1 200 минг сўмдан пул маблағи берилди. Бунинг учун фуқаролар ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

ИЛМ-МАЪРИФАТ ПЕШВОСИ

Ҳазорасп туманидаги 23-сонли умумий ўрта таълим мактабида ,,Огаҳий - серқирра истеъдод соҳиби" мавзусида адабий-бадиий тадбир ўтказилди. Тадбирда қатнашган халқ таълими бўлими мудири Шерзод Aҳмедов Огаҳий буюк истеъдод соҳиби бўлиб, шоирлик иқтидори, тарихнавислик салоҳияти, таржимонлик маҳорати билан ўзбек маданияти равнақига катта улуш қўшганини ва ўзбек мумтоз адабиётининг йирик сиймоси сифатида ҳақли равишда Алишер Навоийга қиёсланишини айтиб ўтди.